«Юридик ва жисмоний шахсларни солиққа тортиш»

ноябрь-январь 2020 й.

Экспертлар: Замира Джураева, Дилором Саидова

Ўқув модули ҳақида

Курс солиқ ҳисоби ва тартибидаги сўнгги ўзгаришларни инобатга олган ҳолда ўтказилади. Асосий эътибор солиқларни ҳисоблаш механизмига ва ҳисоботларни тўлдириш кўникмасига қаратилади.

Дастурда:

  • ҚҚС;
  • фойда солиғи;
  • айланмадан олинадиган солиқ;
  • юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ;
  • юридик шахслардан олинадиган ер солиғи;
  • сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;
  • жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи;
  • ижтимоий солиқ.

Амалий масалалар билан ишлаш орқали курс иштирокчилари солиқларни мустақил ҳисоблашни, Солиқ кодекси нормаларини таҳлил қилишни ва уларни ҳисоботларда акс эттиришни ўрганадилар.

Ҳар бир солиқ турини ўрганишда кўриб чиқиладиган саволлар:

  • Солиқ тўловчилар кимлар;
  • Солиқ базасини аниқлаш тартиби;
  • Ҳисобланган солиқларга тузатишлар киритиш;
  • Амалий вазифаларни солиқ ҳисоботларига киритиш.

Ўқиш кунлари ва вақти: сешанба, пайшанба, шанба соат 10:00-11:30 да.

Давомийлиги – 31.5 соат, 21 та дарс.

Курс фойдаси

Курсда олинган билимлар қандай фойда беради:

  • Йиллик солиқ ҳисоботларига янаям яхшироқ тайёрланиш;
  • Солиқ суммаларини тўғри ҳисоблаш, хатоларни тўғирлаш;
  • Норезидентлар даромадларидан солиқларни ҳисоблаш;
  • Ҳисоботларни тўлдириш қоидаларини чуқурроқ ўрганиш.

Замира Джураева 

Бош бухгалтерлик иш тажрибаси – 14 йил

 Сертификатланган солиқ маслаҳатчиси, «Norma» компаниясининг етакчи эксперти.

Молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартлари бўйича бош бухгалтер (IAB сертификати, Буюк Британия).



Дилором Саидова

Бош бухгалтерлик иш тажрибаси – 10 йилдан ортиқ. Сертификатланган солиқ маслаҳатчиси, «Norma» компаниясининг эксперти.





checked!
Муаллифлик услуби

Барча иштирокчилар онлайн-курснинг муаллифи тайёрлаган тезисларни олишади

checked!
Ортиқча нарса йўқ

Фақатгина ишингиз учун қимматли ва фойдали ахборот


checked!
Савол бериш

Саволлар борми? Уларни бизга беринг, жавобини онлайн-курснинг экспертидан оласиз. Саволларни webinar@cpr.uz манзилига юборинг.

checked!
Вебинарларни ёзиб олиш

Агар сиз вебинарларни ўтказиб юборсангиз,  уларни ёзувда кўришингиз мумкин. 

Нархлар

3 ноябрдан кечикмай тўлов қилинганда - 590 минг сўм

4 ноябрдан кейин тўлов қилинганда - 790 минг сўм


Саволлар бўлса, қўнғироқ қилинг, телефон: +998 78 148 11 72

Курс учун рўйхатдан ўтинг