Кадрлар ишини юритиш бўйича онлайн-курс

декабрь 2020 й.

Эксперт: Саодат Ходжаева

14 декабря 2020 г. 16:00
Курс ҳақида

Ҳар қандай: давлат ва хусусий, йирик ва кичик корхона фаолиятининг ажралмас қисми бўлган кадрлар ишини тўғри юритмай туриб ходимларни бошқариб бўлмайди. Шу сабабли «кадрлар» билан ишлайдиган ҳар бир ходим меҳнат қонунчилиги асосларини, кадрларга оид ҳужжатлар билан ишлашнинг умумий қоидалари ва талабларини билиши зарур.

Масофавий курс давомида сиз:

  • меҳнат қонунчилигининг (Меҳнат кодекси ва кадрлар ишига оид бошқа норматив ҳужжатларнинг) асосий нормалари ва уларни қўллаш тартиби билан танишасиз;
  • кадрлар ишини юритиш асосларини ўрганасиз: кадрларга оид ҳужжатларни тайёрлаш ва расмийлаштиришни, кадрлар ҳисобини юритишни, локал ҳужжатларни тузишни, Ягона миллий меҳнат тизимида ишлашни (меҳнат муносабатларини электрон рўйхатдан ўтказишни, электрон меҳнат дафтарчасини шакллантиришни) ўрганасиз;
  • меҳнат қонунчилигида тўғридан-тўғри тартибга солинмаган «муаммоли» масалалар ва алоҳида вазиятларни ҳал қилиш бўйича амалий билим оласиз.

Курс қуйидагилар учун фойдали бўлади:

  • ишлаб келаётган ва янги иш бошлаган кадрлар хизматлари ходимлари;
  • кадрлар ишини юритувчи бухгалтерлар;
  • раҳбарлар ва бизнес эгалари.

Курс давомийлиги: 20 астрономик соат + имтихон

Уқиш кунлари ва вақти: Душанбадан Жумагача 16:00-18:00


Фойдали жиҳатлари

Онлайн-курс давомида сизга қуйидагилардан фойдаланиш имкони берилади:

  • ўқув материаллари;
  • норматив ҳужжатлар пакети;
  • амалий иш олиб бориш учун кадрларга оид ҳужжатлар ва локал ҳужжатлар намуналари.


Саодат Ходжаева

    Кадрларни бошқариш йўналишида умумий иш стажи 25 йилдан ортиқ.

    Кадрларга оид ҳужжатларни меҳнат қонунлари ва меъёрий ҳужжатлар талабларига мувофиқ олиб боради.

    Айни пайтда Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасини назорат қилиш давлат инспекциясининг (Ўзкомназорат) кадрлар бошқармаси бўлим бошлиғи лавозимида ишлаб келмоқда.




    Курснинг администратори: Гуласал Тожибоева


    checked!
    Муаллифлик услуби

    Барча иштирокчилар онлайн-курснинг муаллифи тайёрлаган тезисларни олишади

    checked!
    Ортиқча нарса йўқ

    Фақатгина ишингиз учун қимматли ва фойдали ахборот


    checked!
    Савол бериш

    Саволлар борми? Уларни бизга беринг, жавобини онлайн-курснинг экспертидан оласиз. Саволларни webinar@cpr.uz манзилига юборинг.

    checked!
    Вебинарларни ёзиб олиш

    Агар сиз вебинарларни ўтказиб юборсангиз,  уларни ёзувда кўришингиз мумкин. 

    Нархлар

    “Норма” компанияси мижозлари учун – 400 000 сўм

    “Норма” компанияси мижозлари бўлмаганлар учун – 520 000 сўм

    Курс учун рўйхатдан ўтинг

    Курс тугаган