Иш ҳақи, касаллик варақаси ва таътил пуллари ҳисоби

20,25,26 август 2020 й.

Эксперт: Замира Джураева

20 августа 2020 г. 10:30
Курс ҳақида

Ҳозирги шароитда раҳбарнинг асосий вазифаларидан бири корхонанинг молиявий имкониятларини сақлаб қолиш – ходимларга иш ҳақи, таътил пули ва бошқа тўловларни, бюджетга солиқларни тўлаш, бизнес фаолият юритиши нуқтаи назаридан бошқа биринчи навбатдаги вазифаларни ҳал қилиш ҳисобланади. Бунинг учун ҳар бир корхона қонун ҳужжатларини бузмаган ҳолда ўз харажатларини имкон қадар мақбуллаштиришга ҳаракат қилади.

Иккита онлайн дарс иш ҳақи, касаллик варақалари бўйича ҳисоблар, таътил пуллари ҳамда компенсацилари ҳисобига бағишланади.

Биринчи онлайн дарсда иш ҳақи ҳисоби ва улардан ушланмаларга бағишланган.

Дарс программасига киритилган:

  • иш вақтини ҳисобга олиш усуллари;
  • асосий иш жойи ва ўриндошлик асосида ишлаш;
  • ходимларни мукофотлаш ва моддий ёрдамлар;
  • иш ҳақидан ушлаб қолишлар: солиқлар, алиментлар, қарзлар ва етказилган моддий зарарлар;
  • фуқаролик – ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича ҳисоб – китоблар;
  • иш ҳақини тўлаш тартиби ва муддатлари;
  • ЖШДС ва ижтимоий солиқ масалалари;
  • иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш


Иккинчи онлайн дарсда касаллик варақалари ва таътил пуллари ҳисоби кўриб чиқилади.

Дарс программасига киритилган:

  • Меҳнат таътиллари: муддатлар қандай аниқланади?
  • Таътил пуллари қандай ҳисобланади?
  • Меҳнат таътили компенсациясини қачон ва қанча тўлаш зарур?
  • Бўшатиш нафақаси нима, у қандай тўланади?
  • Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақасини ҳисоблаш ва тўлаш;
  • Ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақалар;
  • Бола икки ёшга тўлгунга қадар болани парваришлаш учун таътил даврида ҳар ой олинадиган нафақа.


Фойда

Ушбу тўловларни ҳисоблашни ўрганиш билан биргаликда қуйидаги имкониятларга эга бўласиз :

  • дарсларнинг видео ёзуви ва лекция материалларига;
  • мавзу бўйича норматив ҳуқуқий ҳужжатларга;
  • вазиятлар таҳлили кўрилган амалий вазифаларга.



Замира Джураева

    Бош бухгалтерлик иш тажрибаси – 14 йил.

    Сертификатланган солиқ маслаҳатчиси, «Norma» компаниясининг етакчи эксперти.

    Молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартлари бўйича бош бухгалтер (IAB сертификати, Буюк Британия).




    Курснинг администратори: Гуласал Тожибоева

    checked!
    Муаллифлик услуби

    Барча иштирокчилар онлайн-курснинг муаллифи тайёрлаган тезисларни олишади

    checked!
    Ортиқча нарса йўқ

    Фақатгина ишингиз учун қимматли ва фойдали ахборот


    checked!
    Савол бериш

    Саволлар борми? Уларни бизга беринг, жавобини онлайн-курснинг экспертидан оласиз. Саволларни webinar@cpr.uz манзилига юборинг.

    checked!
    Вебинарларни ёзиб олиш

    Агар сиз вебинарларни ўтказиб юборсангиз,  уларни ёзувда кўришингиз мумкин. 

    Нархлар

    "NORMA" компаниясининг мижозлари учун - 69 минг сўм

    "NORMA" компанияси гуруҳларининг мижози бўлмаганлар учун - 99 минг сўм


    Саволлар бўлса, қўнғироқ қилинг, телефон: +998 78 148 11 72

    Курс учун рўйхатдан ўтинг

    Курс тугаган