IFRS.Cert молиявий ҳисобот бўйича халқаро сертификат олиш учун имтиҳон

Имтихон

14 марта 2021 г. 10:00
IFRS.Cert олиш учун имтиҳон нимага керак

24.02.2020 йилдаги ПҚ-4611-сон қарорга мувофиқ, 2021 йилдан бошлаб МҲХС асосида ҳисоб юритиши ва ҳисоботларни тақдим этиши шарт бўлган 500 га яқин компания ўз штатида камида 3 нафар сертификатланган мутахассисга эга бўлиши керак.

Уларни тайёрлашга кўмаклашиш мақсадида Молия вазирлигининг ташаббуси билан ifrs.academy ўқув ўқув платформасида «MҲХС асослари» базавий онлайн курси ташкил этилди. Базавий курснинг ўқув дастури қуйидаги дастурларга мос келади:

  • Дипломли сертификатланган бухгалтерлар ассоциациясининг (АCCА) «Молиявий ҳисоби (FA)»;
  • Профессионал молиявий менежерлар халқаро Британия институтининг (IPFM) «МҲХС асослари».

Молия вазирлиги бу йил базавий курснинг мантиқий давоми сифатида «МҲХС бўйича молиявий ҳисоб» (Financial Reporting, FR) онлайн-курсини ташкил этишни режалаштирмоқда. Ушбу курсда бепул ўқиш учун иштирокчилар IFRS.Cert базавий сертификатини олишлари керак.

IFRS.Cert сертификати «МҲХС асослари» курси бўйича кундузги имтиҳонни муваффақиятли топширган шахсларга берилади.
ifrs.academy платформасида имтиҳонга мустақил равишда бепул тайёрланиш мумкин.


Имтиҳон ҳақида

IFRS.Cert имтиҳони икки бўлимдан иборат:

  • назарий қисм (тестлар ва тасдиқлар);
  • амалий қисм (вазиятга оид ва амалий вазифалар).

Имтиҳон 4 турдаги саволларни ўз ичига олади:

  • бир нечта жавоб вариантлари бўлган тестлар. Улар назарий саволлар ёки мини-сценарийлар бўлиб, талабгордан саволга битта
    ва/ёки бир нечта тўғри жавобни танлаш талаб этилади;
  • назарий тасдиқлар. Улар тўғриликни текширишни талаб қилади;
  • ўтказмалар (ҳисоб ёзувлари) бўйича вазиятга оид вазифалар. Уларда журналдаги ўтказмалар бўйича таклиф этилган рўйхатдан
    мос келадиган счётларнинг номлари танланади;
  • рақамли жавоби ёзилган амалий вазифалар. Жавобни топиш учун ҳисоб-китоб қилиш керак бўлади.

Диққат!

Сизда IFRS.Cert сертификати билан бир вақтда Профессионал молиявий менежерлар халқаро Британия институтининг (IPFM) МҲХС бўйича сертификатини олишдек ноёб имконият мавжуд. IPFM ҳақида батафсил бу ерда ва бу ерда ўқинг.






Имтиҳон топширгач, қуйидагиларга эга бўласиз:
  • МҲХС бўйича базавий билимларингизни тасдиқловчи сертификат – IFRS.Cert;
  • дастури «Financial Reporting, FR» (АCCА) курсига ўхшаш бўлган «Молиявий ҳисобот» янги онлайн-курсига бепул кириш;
  • Профессионал молиявий менежерлар халқаро Британия институтининг (IPFM) МҲХС бўйича сертификати –МҲЭКМнинг 1 бараварини тўлаш шарти билан.
Сертификатларни олиш учун имтиҳоннинг қиймати:

IFRS.Cert – бепул.
Электрон сертификатни имтиҳон топширгач икки кун ичида оласиз.
Сертификатдаги QR-кодни сканерлаб, унинг ҳақиқийлигини текшириб кўринг.

IPFM – 1 МҲЭКМ (иккита уриниш) Электрон + қоғоз сертификат.
Сертификатнингрўйхат рақамини бир ой ичида электрон почта орқали оласиз.
Ҳужжатнинг ҳақиқийлигини тасдиқлаш ва дипломни юклаб олиш учун уни ipfm.eu сайтининг «Дипломни текшириш» бўлимига киритинг.


Имтиҳон 2021 йил 14 март, Якшанба куни соат 10:00 да бошланади.


Рўйхатдан ўтиш учун имтиҳон бошланишидан 30 дақиқа олдин имтиҳон марказига келишни сўраймиз. Ёнингизда шахсингизни тасдиқловчи ҳужжат бўлиши шарт.


Имтиҳон ўтказиладиган жой: «Norma» профессионал ривожланиш маркази, Тошкент ш., Таллимаржон кўч., 1/1 (харитада).


Курс учун рўйхатдан ўтинг

Курс тугаган